Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш ишлари бошланди

Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш ишлари бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрининг 11 та туманида 4 январдан хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш ишлари бошланган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистон ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Бадриддин Шорихсиевнинг маълум қилишича, Республиканинг беш вилоятида зарур ускуналарни ўрнатиш ишлари ҳали якунланмаган. Улар ҳам 7 январдан паспорт олишни истаган фуқаролардан ариза қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланган.

Биометрик паспортлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 кун ичида расмийлаштирилади ва 10 йил давомида амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг