Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда янги аквапарк очилди. Унга кириш нархи 45.000 сўм! (фото)

Тошкентда янги аквапарк очилди. Унга кириш нархи 45.000 сўм! (фото)

Фото: «toshkent.uz»

Чилонзор туманида йирик бассейн ҳамда 235 метрли сунъий тўлқинли ариққа эга бўлган аквапарк очилди.

Бугун, 14 июль куни Чилонзор тумани 6-мавзесида жойлашган турли сув иншоотларидан иборат «Oasis bog’i»нинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими иштирок этди.

Мазкур боғда атрофда салқинликни таъминловчи гўзал фавворалар бунёд этилган, бундан ташқари сув спорти билан шуғулланувчилар учун ҳам имконият ва шароитлар етарли. Боғда катталару болажонларнинг бирдек мириқиб дам олишини кўзлаб зарур шарт-шароитлар яратилган. Сув горкалари ташкил этилган, сузиш ҳавзалари ҳам турли ёшдаги аҳоли қатламини инобатга олган ҳолда барпо қилинган. Сув ҳавзаларининг ҳар бири энг замонавий фильтерлар билан жиҳозланган ва бу сув доимо тоза ҳамда тиниқ бўлишини таъминлайди.

Масканда аҳолимиз хоҳишига кўра фавворалар гўзаллигидан баҳра олиши ёки сув ҳавзаларида сув спорти билан шуғулланиб ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги «Oasis bog’i»нинг таъсисчилари ҳисобланади.

Бунёдкорлик ишлари «Respectable united service» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Роппа роса 1 йилу 4 ой деганда аҳолининг кўнгилдагидек хордиқ чиқариши, айниқса ўлкамизда кузатилган иссиқ ёзда сувнинг салқин ҳароратидан баҳраманд бўлишига хизмат қилувчи боғ бунёд бўлди.

Аквапаркдан 2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган тўлқинли йирик бассейн ҳамда 235 метрни ташкил қиладиган ҳаракатланувчи тўлқинли ариқ ҳам ўрин олган.

Аквапарк метронинг «Ҳамза» ва «Мирзо Улуғбек» бекатлари оралиғида жойлашган. Аквапаркка кириш пуллик. Катталар учун билет 45.000 сўм, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлганларга 25.000 сўм. 3 ёшгача бўлган болалар эса бепул кириш имтиёзига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг