Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда янги хусусий авиакомпания очилади

Тошкентда янги хусусий авиакомпания очилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги “Инвесторлар куни” бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиб, 40 дан ортиқ лойиҳалар билан танишиб чиқдилар.

Тадбирда INTER AVIASERVIS асосчиси Жаҳонгир Файзуллаев Тошкентда янги авиакомпания очиш таклифини илгари сурди. Тадбиркор кўп йиллар давомида авиалайнерлар бозорини ўрганиб, чипталарни сотиш, парвозлар ва йўналишлар сонини ўрганиб чиққан. Унинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар билан A-320 вa A-321 самолётлари лизинги бўйича шартномалар мавжуд.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвестор таклифини қўллаб-қувватлаб ҳокимиятдан барча зурур кўмак берилишини таъкидлади.

Учрашувда тақдим этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 5 триллион сўмдан зиёд бўлиб, уларнинг амалга оширилиши 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилишини таъминлайди.
Тадбирда лойиҳаларнинг қарийб 90 фоизи маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг