Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Россиянинг яна бир шаҳрига қатнов тикланди

Тошкентдан Россиянинг яна бир шаҳрига қатнов тикланди

Фото: Транспорт вазирлиги

2022 йил 1 августдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Ушбу йўналишда автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.

Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг