Тошкентнинг «жиноий авторитет»лигига даъво қилган Аббос Хўжаев иши судда кўрилмоқда
![Тошкентнинг «жиноий авторитет»лигига даъво қилган Аббос Хўжаев иши судда кўрилмоқда](https://xabar.uz/static/crop/1/7/920__95_1767824146.jpg)
Аббос Хўжаев Тошкентнинг «жиноий авторитет»лигига даъво қилгани айтилмоқда.
Криминал оламда машҳур бўлган Аббос Хўжаев иши жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида кўрилмоқда. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Аббос Хўжаев 2017 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида ушланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида хабар берилган. У гиёҳванд моддалар сақлашда гумонланиб қўлга олингани айтилмоқда.
«UzNews.uz»нинг маълум қилишича, Аббос Хўжаев айбланувчи сифатида иштирок қилаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси март ойининг сўнгги кунларига белгиланган. Айни пайтда суд-тергов жараёни доирасида ҳимоячи ҳамда гувоҳларнинг фикрлари тингланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter