Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда катта миқдордаги газ ўғирлиги аниқланди: тафсилотлар

Тошкентда катта миқдордаги газ ўғирлиги аниқланди: тафсилотлар

Фото: Xabar.uz

Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.

Унда «Z.I.» оилавий корхонаси масъул шахслари «Уч чинор» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг