Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп илк хорижий ташрифни қайси давлатга амалга оширишини айтди

Трамп илк хорижий ташрифни қайси давлатга амалга оширишини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширади. Бу қарорини у Саудия томони АҚШ компаниялари билан бир триллион долларлик битимга тайёр экани билан изоҳлаган.

«Одатда АҚШ президентлари биринчи бўлиб Буюк Британияга ташриф буюради. Аммо менинг Саудия Арабистонига аввалги ташрифим мобайнида улар Америка компаниялари билан  450 миллиард долларлик шартномалар имзолашди. Мен ўшанда агар тўрт йилда 1 триллион долларлик битим қилсангиз, яна биринчи бўлиб сизнинг мамлакатингизга келаман деганман. Улар рози бўлишган», – деди Трамп.

Сиёсатчига кўра, Саудия ҳукумати билан у ажойиб муносабатга эга, айни чоқда, подшоҳлик Америка ширкатларидан катта миқдорда маҳсулот харид қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг