Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия Антарктидада илмий база қурмоқчи

Туркия Антарктидада илмий база қурмоқчи

Фото:«Hurriyet Daily News»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2019 йилгача Антарктидада илмий база қуришни режалаштираётганини айтди. Бу борада у ўзининг «Twitter» саҳифасида ёзган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, Антарктидада аллақачон 30 та давлатнинг объектлари мавжуд. Ҳозирча Туркия қутбий илмий станцияларга эга эмас. 2019 йилдан эса вазият ўзгаради.

«2019 йили биз Антарктидада илмий база қурамиз. Шундай қилиб Туркия Антарктидада илмий базалари бор давлатлар каби ғалаба қозонган мамлакатлар рўйхатига киради. Бугунги давр келажак учун глобал қарашларни талаб қилади. Давр Туркиянинг гуллаб-яшнаш давридир», – деб ёзган Эрдўғон.

Туркия 1959 йили Вашингтонда имзоланган Антарктида шартномасига аъзо давлатлардан биридир. Шартномага биноан Туркия Антарктиданинг жанубий ҳудудида илмий фаолият олиб бориши мумкин.

Айни пайтда шартномага 50 дан ортиқ давлат қўшилган. Улар орасида Россия, АҚШ, Хитой, Япония, Янги Зеландия ва Европа давлатлари бор.

Антарктидада айни пайтда 20 та давлатнинг 90 га яқин доимий ва мавсумий 90 та базаси ишлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг