Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ва Австрия ўртасида тузилган дўстлик шартномасига 100 йил тўлди

Туркия ва Австрия ўртасида тузилган дўстлик шартномасига 100 йил тўлди

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун Австриянинг етакчи газеталаридан бири Die Presse’да Туркия ва Австрия ўртасидаги Дўстлик шартномасининг 100 йиллиги муносабати билан «Юз йиллик мерос: Туркия-Австрия муносабатлари» сарлавҳали мақола ёзди.

Мақолада муаллиф икки давлат ўртасида тарихий алоқаларни мустаҳкамлашга измат қилган ва икки халқ ўртасидаги чуқур ришталарнинг рамзи бўлган мазкур Шартноманинг 100 йиллигини муносиб нионлаш ҳақида тўхталади.

«100 йил аввал имзоланган мазкур шартнома нафақат икки давлат ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг ифодаси, балки икки халқнинг бир-бирини яқиндан билиши, бир-бири билан интеграциялашуви учун муҳим қадам бўлмоқда.

Дарҳақиқат, ўтган давр мобайнида икки давлат савдо, маданият ва санъат, таълим каби кўплаб соҳаларда ўзаро ҳурмат ва англашув асосида ҳамкорлик қилди», – дейди муаллиф.

Фаҳреттин Алтуннинг ёзишича, икки давлатнинг ўзаро савдоси ҳажми тахминан 4 миллиард долларга етган ва бу кўрсаткични 5 миллиард доллардан ошириш режалаштириляпти.

У, шунингдек, Туркия халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланадиган инсон ҳуқуқлари ва қадр-қиммати масаласини «универсал қадриятлар» дея тан олишини билдиради.

«Туркиянинг 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган Ғазо инқирозини ҳал қилишда тинч йўлни излаши ҳамда БМТ параметрлари доирасида икки давлатнинг бу борадаги музокараларини қўллаб-қуватлаши минтақада тинчликни таъминлашда муҳимдир.

Бугунги Туркия нафақат ўз чегаралари ичида, балки минтақавий ва глобал миқёсдаги «ўйинчи», муаммо ва инқирозларни ҳал қилишда фаол иштирок этувчи давлатдир», – дейилади мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг