Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда 18000 дан ортиқ киши лавозимидан бўшатилди

Туркияда 18000 дан ортиқ киши лавозимидан бўшатилди

Бугун, 8 июль куни Туркияда 18000 дан ортиқ давлат хизматчиси ишдан бўшатилгани тўғрисида қарор эълон қилинди. Бу ҳақда «France 24» телеканали хабар бермоқда.

Рўйхатда номи келтирилган 18632 кишидан 9000 дан ортиғи полиция ходими, 6000 таси эса ҳарбийлардир. Шунингдек, адлия вазирлигининг 1000 нафар, таълим вазирлигининг 650 нафар ходими ҳам ўз лавозимидан озод этилган. Бундан ташқари, 12 та ташкилот, 3 та газета ва 1 та телеканал ҳам ўз фаолиятини тўхтатган.

Кўплаб ОАВлар бу қарорни 2016 йил июль ойида бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишнинг эртаси куни жорий қилинган фавқулодда ҳолат давридаги сўнгги қарор дея баҳоламоқда.

Хабарларга қараганда, ушбу фавқулодда ҳолат қайта сайланган президент Ражаб Таййиб Эрдўғоннинг 9 июль куни ўтказиладиган қасамёд маросимидан сўнг ниҳоясига етади. Фавқулодда ҳолатни бекор қилиш эса Эрдўғоннинг сайловолди дастуридан жой олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда шу йилнинг 24 июнь куни муддатидан олдин президент ва парламент сайлови бўлиб ўтди. Унда амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғалаба қозонди ва Туркиянинг янги бошқарув сиёсатидаги илк президентга айланди. Гап шундаки, Туркияда шу пайтга қадар парламент бошқарувидаги республика тузуми амал қилар эди. Ушбу сайловдан кейин эса давлат президент бошқарувидаги республика тузумига ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг