Туркияда ноқонуний мигрантлар автобуси ёниб кетди, 12 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг шарқидаги Ван вилоятининг Мурадие минтақасида ичида ноқонуний мигрантлар бўлган автобуснинг ЙТҲга учради. Натижада 12 киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Anadolu агентлигига асосланиб РИА Новости маълум қилди.
Автоҳалокат натижасида автобус ёниб кетган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси ходимлари, полиция ходимлари ва шифокорлар юборилган.
Ярадорлар яқин атрофдаги касалхоналарга етказилган.
Эрон билан чегарадош Ван вилояти Афғонистон ва Покистондан Туркия чегарасини ноқонуний кесиб ўтадиган ва Европа Иттифоқи мамлакатларига кўчиб ўтишга ҳаракат қилган муҳожирлар учун транзит ҳудуди ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter