Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда поезд йўлидан чиқиб кетди: 10 киши ҳалок бўлди, 73 нафари жароҳатланди

Туркияда поезд йўлидан чиқиб кетди: 10 киши ҳалок бўлди, 73 нафари жароҳатланди

Фото: «aa.com.tr»

Туркиянинг Текирдоғ вилоятидаги Чорлу туманида Капикуле-Истанбул йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагони рельсдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Фото: «aa.com.tr»

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида 10 киши қурбон бўлган, 73 нафар йўловчи жароҳатланган. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аюб Гмюш хабар берган.

«Жароҳат олганлар кўп. Ҳудуд ўтиш қийин бўлган жой бўлгани учун туманга махсус техника жалб қилинган. Жароҳатланганларнинг аксарияти воқеа жойидан эвакуация қилинган. Фожиа сел ёмғирлари натижасида рўй берган, деган тахминлар бор. Тез орада вазирлик воқеа юзасидан расмий баёнот билдиради», дея баёнот берган Текирдоғ губернатори.

Фото: «aa.com.tr»

Туркия ҳукумати Текирдоғдаги темир йўл фожиаси натижасида кўп сонли қурбонлар ва жабрланганлар ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг