Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон Ўзбекистонга келаётган самолётни қайтариб юборди

Туркманистон Ўзбекистонга келаётган самолётни қайтариб юборди

Фото: «Airliners.net»

Жума куни Ўзбекистонга учаётган Эрон фуқаролик самолёти Туркманистон расмийлари томонидан ўз ҳудуди орқали учиб ўтишга рухсат бермагани учун Эронга қайтишга мажбур бўлган.

Теҳрондаги Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон рухсат бермагани учун Zagros ҳаво йўлларига қарашли самолёт Ўзбекистон пойтахти Тошкентга йўл олган 170 йўловчиси билан ортга қайтишига тўғри келган.

Йўловчиларнинг сўзларига кўра, учувчи авиакомпаниянинг парвоз ҳуқуқи учун тўлов йўқлиги сабабини эълон қилган ва бошқа расмийлар буни тасдиқлашган.

Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Машҳадга қўнгандан кейин йўловчилар кутилмаганда яна бир муаммога дуч келишган. Паспортларида «чиқиш» муҳри бўлганлиги сабабли улар самолётдан туша олишмаган.

Эрон ҳукумати ва компаниялари учун молиявий муаммоларни AҚШнинг доимий равишда халқаро банк тизими орқали Эронга валюта айирбошлашига йўл қўймайдиган санкциялари кучайтирмоқда.

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2015 йилда Эрон билан имзоланган ядровий келишувдан чиқиб, мамлакат иқтисодиётига зарар етказувчи санкцияларни қўллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг