Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учта вилоятда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Учта вилоятда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Фото:«Xabar.uz»

Қатор вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабабар бермоқда. 

Жумладан, генерал-майор Назармуҳамедов Даврон Абитович Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлди.

Полковник Раҳмонов Шавкат Наврўзович эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Полковник Мавлонов Шавкат Тоҳирович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг