Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина НАТО баёнотига нохуш жавоб қайтарди

Украина НАТО баёнотига нохуш жавоб қайтарди

Украина НAТОга аъзо бўлиш учун ҳудудларини Россияга беришга рози бўлмайди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Ҳудудни НAТО соябони билан алмаштирасизми? Ғалати. Яъни, онгли равишда демократияни йўқотиш ... халқаро ҳуқуқни йўқ қилиш ва урушни бошқа авлодларга мерос қолдириш. Россия айнан урушни тўхтатиб туришдан манфаатдор», дейилади хабарда.

Подолякнинг сўзларига кўра, Шимолий Aтлантика алянси ҳудудни Москвага бериш ҳақида эмас, балки Киевга қурол етказиб бериш тезлашишини эълон қилиши керак эди.

15 август куни НAТО идораси раҳбари Стиан Йенсен Украина ҳудудларининг бир қисмини Россияга бериб юбориш орқали Шимолий Aтлантика алянсига аъзо бўлишига эришиш мумкинлигини таклиф қилганди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Украинанинг НAТОга аъзолиги масаласида сезиларли силжиш бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг