Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Украина Россия билан ҳеч қачон музокара қилмайди» — мудофаа вазири

«Украина Россия билан ҳеч қачон музокара қилмайди»  — мудофаа вазири

Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг айтишича, украиналик сиёсатчилар Россия билан музокара столига фақатгина русларнинг товон тўлаши, компенсация масалаларини муҳокама қилиш учун ўтиришади, акс ҳолда бундай бўлмайди.

Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара столига ўтириш нияти йўқлигини таъкидлаган. 

«Иккинчидан, Украина манфаатлари йўлида Россия Федерациясидан товон тўлаш, товон пули тўлаш ва тузиладиган халқаро трибуналнинг ҳукмини қандай амалга оширишни муҳокама қилганимиздагина музокаралар столига ўтирамиз», — дея Резниковдан иқтибос келтиради Klymenko Time нашри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг