Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада янги ташқи ишлар вазири тайинланди

Украинада янги ташқи ишлар вазири тайинланди

Андрей Сибига Украина ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Унинг номзодини президент Зеленский Олий Радага тақдим этганб

Андрей Сибига 49 ёшда ва 1997 йилдан буён дипломатик лавозимларда, жумладан, Украинанинг Полшадаги элчихонасида ишлаган. 2016-2021 йилларда Туркиядаги элчи, кейин эса президент девони раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган. У. ташқи сиёсат ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалаларини назорат қилди.

Сибига 2024 йилнинг апрелида у Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз,  сўнгги кунларда Украинада бир қанча мансабдорлар ишдан кетди. Жумладан,  2021 йилда буён ТИВни бошқарган Дмитрий Кулеба ҳам истеъфо берди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг