Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умумиллий акция давом этмоқда

Умумиллий акция давом этмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Давлат хизматлари агентлиги умуммиллий акциялар доирасидаги тадбирларини давом эттирмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча, 24 октябрь куни Наманганда бўлиб ўтди. ДХАнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан 18 нафар шахсга ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги ҳокимнинг қарорлари ҳамда 10 нафар вояга етмаган шахсга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, 4 нафар шахсга никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда 1944 йилда туғилган Баҳодир Отабоев ва унинг турмуш ўртоғи — 1957 йилда туғилган Саноатхон ая Қодирова қирқ йиллик турмушлари қонун асосида расмийлаштириб берилгани учун ўз миннатдорликларини билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг