Уругвай футбол ассоциацияси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади
Аввалроқ Ўзбекистон Миллий терма жамоаси жорий йилнинг 7 июнь куни сафарда Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик. Бу хабарни Уругвай футбол ассоциацияси ҳам ўз сайтида тасдиқлади.
«Уругвай миллий терма жамоаси Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарликни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйин билан ўтказади. Учрашув 7 июнь пайшанба куни соат 20:00да (маҳаллий вақт) «Centenario» ўйингоҳида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
Шу пайтга қадар Уругвай ва Ўзбекистоннинг миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишмаган. Бу учрашув икки миллий терма жамоа тарихидаги биринчи ўйин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter