Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ваколат ҳокимликларга берилди» — мактаблардаги таътил борасида вазирлик баёнот берди

«Ваколат ҳокимликларга берилди» — мактаблардаги таътил борасида вазирлик баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган», дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги баёнот бериб, 2023 йил 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланиши ҳақида маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг