Вазирлик ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича катта ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.
Қайд этилишича, бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилади.
«Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.
Энг кўп иш ўрни яратган, фидойи ёш тадбиркорлар жамғарма кенгашига киради. Жамғарма раҳбарини ҳам ушбу ёшларни ўзи сайлайди», – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, жамғарма, ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб олади ва уларга «бизнес пакет» қилиб беради, лойиҳани тайёр бизнесга айланиб, даромад келтиришгача барча жараёнида кўмаклашади, бозорини топади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter