Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

–  Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.

Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.

Шунингдек, аҳоли тўғридан-тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг