Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Х авлоди нима учун энг кўп пул сарфлайди?

Х авлоди нима учун энг кўп пул сарфлайди?

фото: Rates

Х авлоди вакиллари(1965-1980 йилларда туғилган) истеъмол бозорида асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланди.

«Репорт»нинг ёзишича, Nielsen тадқиқот натижаларига кўра, биргина AҚШда бу авлод вакиллари (2025 йил) маҳсулот ва хизматларга жами 15,2 триллион доллар сарфлайди.

Тадқиқотчилар Х авлоди изчилликни ҳамма нарсадан устун қўйишини, ўз тажрибасига асосланган қарорларни қабул қилишини ва импулс истеъмолидан қочиб, пулни исроф қилмасликка ҳаракат қилишини таъкидлайдилар, яъни улар кўп пул сарфлагани билан фойдали харидни афзал кўришади.

Ёш авлодлар Y–миллениаллар (1981-1996 йилларда туғилган) кўпинча янги тажрибаларни хоҳлайди ва маблағини шу йўлда сарф қилади, Z–зуммерлар эса (1997-2012 йилда туғилган) жамоатчилик фикрига асосланиб қарор қабул қилади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Интернет кенг тарқалгунга қадар яшаган, лекин унга тез мослашиб кетган Х авлодининг истеъмолчи сифатидаги хатти-ҳаракати ҳам офлайн, ҳам онлайн маълумот ва харид қилиш каналларини бирлаштириш имконини беради.

Мутахассисларнинг фикрича, бу чакана сотувчилар, харидорлар учун имкониятларни кенгайтиради, истеъмол ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг