Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири ўринбосари ўқитувчилар ҳамон мажбурий меҳнатга жалб этилаётганини айтди (видео)

Халқ таълими вазири ўринбосари ўқитувчилар ҳамон мажбурий меҳнатга жалб этилаётганини айтди (видео)

Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

Кеча, 13 июль куни «Ўзбекистон» телеканали орқали «Муносабат» ток-шоуси эфирга узатилди. Кўрсатувда Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Умаров бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда экспертлар иштирок этди.

Алишер Умаровнинг айтишича, бугунги кунда ўқитувчилар турли кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда.

«Ўқитувчилар электр пули тўланмаётгани ҳақидаги квитанцияларни тарқатиб юришибди. Ўқитувчилар август ойида маҳаллаларга бориб, оилаларнинг ажралмаслиги учун тарғиботчи экан.

Ёки директорларни қидирсак, улар йўқ. Қаерда? Мажлисда. «Майли, мен вазир ўринбосариман, кейинроқ келаман деб, қайтиб келсам, яна йўқ. Қани десам, кейинги мажлисга кетди дейишди. Халқ таълими соҳасидаги ходимлар агар бошқа жойда бўлса, болаларимиз ким билан қолади, уларга ким таълим беради?», — дея таъкидлади вазир ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг