Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой, Франция ва Россия Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Хитой, Франция ва Россия Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Фото: Shutterstock

Хитой, Франция, Россия ҳамда минтақанинг қатор давлатлари Эронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Козим Ғарибободий маълум қилди.

Ушбу баёнотга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашининг учта доимий аъзоси (Россия, Хитой ва Франция) минтақада вазият янада кескинлашиб кетмаслиги учун Теҳронни вазминликка чақирган.

Ғарибободийнинг таъкидлашича, Эрон уруш кўламини кенгайтириш ниятида эмас, бироқ ўз манфаатлари ва ҳудудий яхлитлигига бўлган ҳужумларга жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Учлик (Хитой, Франция ва Россия) АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашув Яқин Шарқда назорат қилиб бўлмайдиган катта урушга айланиб кетишидан хавотирда. Бу чақириқ минтақавий хавфсизликни таъминлаш йўлидаги муҳим дипломатик қадам сифатида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг