Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда муссон ёмғирлари сабаб 86 киши ҳалок бўлди

Хитойда муссон ёмғирлари сабаб 86 киши ҳалок бўлди

Фото: «sabah.com»

Хитойда жорий ой бошидан бери давом этаётган муссон ёмғирлари туфайли юзага келган сел оқибатида 86 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com».

«Синхуа» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Селларнинг олдини олиш маркази матбуот котиби Чжан Цзятуаннинг айтишича, муссон ёмғирлари туфайли 28 та ҳудудда сув тошқинлари кузатилган. Табиий офат туфайли 86 киши ҳалок бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.

Жала сабабли 30 минг уй талофот кўрган, 2,18 миллион гектар экин майдонлари сув остида қолган, 23 миллион киши селдан зарар кўрган.

Мамлакатда хавфни бартараф этиш ва талафотни камайтириш мақсадида махсус гуруҳлар тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг