Хитойда ўтган бир суткада коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилмади
Охирги 24 соат ичида Хитойда коронавирусдан ўлим ҳолати мутлақо кузатилмади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, 32 ҳолатда вирус юқтирилгани қайд этилди.
Хитой бўйлаб касаллик юқтирганларнинг 89 фоизи тузалган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус айнан Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019 йил декабрида бошланганди. Айни вақтда юқтириш ва ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ биринчи ўринга чиқиб қолди. Ўзбекистонда эса бу рақам 472 тани ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter