Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда портлаш: 19 киши ҳалок бўлди

Хитойда портлаш: 19 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Yibin Hengda» технология фирмасида содир бўлган портлашнинг сабаблари ҳануз номаълум бўлиб турибди. Портлаш содир бўлган ҳудуддан олов ва қуюқ тутун кўтарилган.

Воқеага жойига ўт ўчирувчилар гуруҳи етиб келган.

2015 йили Хитойнинг порт шаҳри – Танидаги кимёвий моддалар омборида содир бўлган портлаш оқибатида 165 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг