Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойдаги ултрамарафонда 21 киши ҳалок бўлди

Хитойдаги ултрамарафонда 21 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Гансу провинциясидаги ултрамарафонда 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.

100 километр масофага югуриш 22 май, шанба куни Байин шаҳри яқинида бошланган, бу вақтда эса ҳудудда об-ҳаво шароити кескин ёмонлашган. Ултрамарафоннинг баландликдаги босқичида ҳаво ҳарорати пасайиб, кучли шамол бўлди ва дўл ёғди. 

Натижада ултрамарафон иштирок этган 172 кишидан 151 нафари эвакуация қилинди. Воқеа жойига 700 нафар қутқарувчи юборилиб, бедарак кетган югурувчиларни қидиришни ташкил этишди. Шунингдек, саккиз киши жароҳатланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг