Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий корхоналарнинг учдан бири савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Хорижий корхоналарнинг учдан бири савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 19 490 та корхона фаолият юритмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мазкур корхоналар иқтисодиётнинг турли тармоқларида иш олиб бормоқда. Энг кўп хорижий сармояли компаниялар савдо соҳасида тўпланган бўлиб, уларнинг сони 6 967 тани ташкил этган.

Хорижий сармоя жалб қилинган корхоналар сони бўйича саноат соҳаси иккинчи ўринни эгаллаган. Ушбу тармоқда 3 860 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Қурилиш соҳасида 1 598 та, ахборот ва алоқа соҳасида эса 1 536 та хорижий иштирокдаги корхона рўйхатга олинган. Бу рақамлар рақамли иқтисодиёт ва инфратузилма лойиҳаларига бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 860 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 602 та корхона фаолият юритмоқда.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 508 та хорижий сармояли корхона ишламоқда. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида эса 227 та корхона қайд этилган.

Статистикага кўра, иқтисодиётнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётган хорижий иштирокдаги корхоналар сони 3 332 тани ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг