Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорватия Бош вазири зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

Хорватия Бош вазири зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

Фото: «Inc-news.ru»

Зилзила юз берган Хорватиянинг Петриня шаҳар маркази вайрон бўлди, фавқулодда вазиятлар хизматининг иши давом этмоқда, 600 нафар аҳоли учун вақтинчалик яшаш жойи таъминланди, деди мамлакат бош вазири Андрей Пленкович.

Сешанба куни Хорватияда тахминан соат 12:20 да Рихтер шкаласи бўйича 6,3 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакатнинг марказий қисмидаги Петриня шаҳар ҳудудига тўғри келган. Бир кун олдин ҳам шаҳарда бир нечта зизлилалар сезилган, аммо фақат кучсиз эди, лекин зилзила бутун Хорватия ва ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам сезилган. Президент Зоран Миланович ҳамда ҳукумат раҳбари Андрей Пленкович вазирлар билан бирга Петриняга етиб боришди.

«Айни пайтда барча хизмат ходимлари вайрон бўлган объектларда қидирув ишларини олиб боришмоқда, вайроналар остида қолиб кетганларни қидиришмоқда... Петриня марказининг аксар қисми, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «қизил ҳудуд»да жойлашган, яъни ҳаёт учун яроқсиз», — деди ҳукумат раҳбари журналистларга...

«Петринядаги казармада уйларига қайтолмайдиган одамлар учун 500 та жой ажратилган, меҳмонхонага яна 100 таси жойлаштирилди, биз қўшни Карловацка округи ва Загреб шаҳри билан алоқадамиз, бошпанасиз қолганларнинг ҳаммасини турар жой билан таъминлашга ҳамда уларни совуқда қолдирмасликка ҳаракат қиламиз», — деди Хорватия бош вазири.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Петриняда 12 ёшли қизча ҳалок бўлган. ОАВнинг хабарига кўра, Сисак шаҳри яқинидаги шифохонага турли даражада жароҳатланган 20 киши ётқизилган. Бироқ шифохонанинг ўзи зилзиладан жиддий зарар кўрди ва беморларни эвакуация қилиш ва бир нечта бўлимлардан жиҳозларни кўчириш ишлари олиб борилмоқда, шу боис бу рақамлар расман тасдиқланмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг