Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 10 та хусусий бандлик агентлигига лицензия берилди

Яна 10 та хусусий бандлик агентлигига лицензия берилди

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Бугун, 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Хусусий бандлик агентликларига тантанали равишда лицензия топширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, 2018 йил 16 октябрда Президент томонидан «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонун имзоланган эди.

Мазкур қонунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий бандлик агентликларини рўйхатга олиш ва фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш учун лицензия бериш амалиётини йўлга қўйди.

Хусусан, Вазирлик томонидан хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш хизматларини тақдим этувчи https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди. Ушбу тизим асосида бугунги кунгача Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятларидаги «Xorazm», «Arm-inter group», «Tian Shan», «Amilee Bahora», «Human» сингари 5 та Хусусий бандлик агентлигига фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензиялар берилди.

Фуқароларни хорижда ишлашга юбориш ваколати шу пайтгача фақат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида мавжуд эди. Эндиликда мазкур вазифани Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ташқари Республиканинг турли ҳудудларида жойлашган лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари ҳам эркин амалга оширишлари мумкин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказилган маросимда яна 10 та ана шундай Хусусий бандлик агентликларига лицензиялар тақдим этилди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жумладан, лицензияга эга бўлган «Taraqqiyot», «Avangard Personal», «Korean аnd Migrations», «Historical Travel», «Vodiy HR», «Status777», «Goodwill», «Recruit Consulting», «Euroasia Innovation», «International Experience» каби хусусий бандлик агентликлари Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент шаҳарларида фуқароларга расман хизмат кўрсатишни бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг