Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги хотира картасига 29 мингта фильм сиғади

Янги хотира картасига 29 мингта фильм сиғади

Фото: «Prostotech.com»

«Prostotech.com» портали маълум қилишича, хотира карталари стандартларини ишлаб чиқувчи «SD Association» ташкилоти PCIe 3.0 интерфейси ва NVMe 1.3 протоколини қўлловчи «SD Express» карталарини чиқаришга ҳозирланмоқда. Янги технология амалдаги «SDXC» форматидаги карталар сиғимини 2 ТБ гача кенгайтириш имконини беради.

Ташкилот янги форматни ҳам тақдим этди: «SD Ultra Capacity» («SDUC») 128 ТБ сиғимга эга.

PCIe 3.0 интерфейси маълумотларни 985 Мб/сониягача тезликда узата олади. Шунча тезлигига қарамасдан, 128 терабайтлик картани тўлиқ тўлдиришга бир ярим сутка (36 соат) кетади. «SDUC» карталарига  ўртача узунликдаги 29 мингта Full HD форматли фильмни, ҳар бири 8 мегабайтлик 16 миллионта қўшиқни ёки ҳар бири 5 мегабайтлик 26 миллионта фотосуратни сиғдириш мумкин. Солиштириш учун: машҳур стрим сервиси — «Spotify» фондидаги жами қўшиқлар сони 35 миллионта, демак, сервисдаги жами қўшиқларни ёзиб олиш учун уч дона «SDUC» картаси етарли.

Аммо илғор «SD Express» технологиялари эрта-индин пайдо бўладиган нарса эмас. Ишлаб чиқарувчилар барча «расм-русумлар»ни уддалаганича бир неча йиллар кутишимизга тўғри келади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг