Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

  • 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);
  • 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
  • 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);
  • 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Аввалроқ 2023 йил учун дам олиш кунлари эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг