Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йигитнинг шахсий суратларини тарқатиш билан «шантаж» қилган «қиз» ушланди

Йигитнинг шахсий суратларини тарқатиш билан «шантаж» қилган «қиз» ушланди

Талаба йигит билан телеграм мессенжерида танишган «қиз» аслида товламачи йигит бўлиб чиқди. 

ИИВ Киберхавфсизлик маркази берган маълумотга кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, талаба йигит Ф.Б. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини «Тожибоева Райхон» деб таништирган номаълум шахсга бошқалар кўриши мумкин бўлмаган шахсий фотосуратларини ишониб, мессенжер орқали юборганлигини, номаълум шахс фотосуратларни олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаслик учун 900 минг сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзини «Тожибоева Райхон» деб таништирган номаълум шахс Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи 1999 йилда туғилган Ж.Ш. (эркак киши) эканлиги аниқланган.

Ж.Ш.га нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг