Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йил бошидан бери Тошкент кўчаларида 700 мингдан ошиқ қоидабузарликлар аниқланди

Йил бошидан бери Тошкент кўчаларида 700 мингдан ошиқ қоидабузарликлар аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2018 йил бошидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жами 738844 та қоидабузарликлар аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот ҳизмати хабар берди. 

Мазкур қоидабузарликлардан 153889 таси қўпол қоидабузарликлар, 2897 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 8414 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаганлигидир.

75520 нафар ҳайдовчилар одам ташиш қоидасини бузганлиги, 7153 нафар ҳайдовчилар уяли телефондан фойдаланганлиги, 326942 нафар ҳайдовчилар хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг