Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йилнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Йилнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Kantar тадқиқот компанияси томонидан жаҳондаги энг қиммат брендлар бўйича йиллик рейтинг янгиланди. Унда Америка компаниялари етакчилик қилмоқда, лекин Хитой брендлари жадал юқорилаб, Европа брендларини қувиб ўтмоқда.

BrandZ Top 100 2021 рўйхатида Amazon компанияси етакчиликни қўлдан бермаяпти – 684 миллиардлик қиймати билан у дунёдаги энг қиммат бренд бўлишда давом этмоқда. Унинг ортидан 612 миллиард долларлик Apple келаётган бўлса, кучли учликни Google якунлаган – 458 миллиард.

Бу йилги кучли ўнталикка Хитойнинг иккита компанияси кирган: Tencent еттинчидан бешинчи поғонага юксалган бўлса, унинг ўрнини Alibaba эгаллаган.

Сўнгги юзинчи поғонани 18 миллиардга тенг Colgate компанияси эгаллаб турибди.

Маълумот учун, ўн йил аввал Хитой брендлари ҳиссасига мазкур юзталикнинг 11 фоизи тўғри келган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 14 фоизга етган. Европа брендларининг улуши эса бу муддатда 20 фоиздан 8 фоизгача камайган. Жорий йилда юзта энг қиммат бренднинг 74 фоизи АҚШ компанияларига тўғри келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг