Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёмғирли об-ҳаво давом этадими? Дам олиш кунлари учун маълумот

Ёмғирли об-ҳаво давом этадими? Дам олиш кунлари учун маълумот

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунлари ҳам ёмғирли об-ҳаво кузатилиши мумкин. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бойича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёгади, баъзи жойларда кучли жала ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпогистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларида фақат айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. 

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-24-майда кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 22-27 даража атрофида бўлади. 

Тошкентда: бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража бўлади. 

Эртага 23 май куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 25-27 даражагача кўтарилади. 

24 май, якшанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат кундузи 22-24 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 15-18 даража бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг