Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ён қўшниларимизда «Омикрон» аниқланди

Ён қўшниларимизда «Омикрон» аниқланди

Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларидаги беморлардан олинган намуналарда «Омикрон» штамми аниқланди. Янги штамм саккизта намунада, жумладан, еттитаси Олмаота шаҳрида ва биттаси Нур-Султонда аниқланган.

Жами текширув намуналарининг 71 фоизида «Дельта», 16 фоизида «Дельта плюс» варианти, 4,7 фоизида коронавирус штаммининг бошқа вариантлари аниқланган.

«Омикрон» штаммининг ўзига хос хусусиятлари юқори юқувчанлик, қайта касалланиш хавфини оширади. Юқори нафас йўлларида «Омикрон» штамми «Дельта» вариантига қараганда 70 марта тезроқ кўпаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг