Шоира Бахтинисо Маҳмудова вафот этди
Бугун, 6 январь куни ёш шоира Бахтинисо Маҳмудова оламдан ўтди. У оғир операцияни ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди.
Маълум қилинишича, 3 январь куни амалга оширилган операция муваффақиятли ўтган. Операциядан сўнг Бахтинисо оёқларини ҳис қилаётганини маълум қилган.
6 январь кунига ўтар кечаси қон босими бирдан тушиб кетиши сабабли уни жонлантириш бўлимига олишган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, Бахтинисо Маҳмудова вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтинисо Маҳмудова бир неча йилдан буён орқа миясидаги ўсимтадан азият чекаётганди. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва нашрларда унинг операцияси учун керак бўлган маблағни (30 минг доллар) йиғиш учун ёрдам акциялари ўтказилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter