Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раҳбариятида ўзгариш рўй берди
![Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раҳбариятида ўзгариш рўй берди](https://xabar.uz/static/crop/3/7/920__95_3799068020.jpg)
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раҳбариятида ўзгариш рўй берди. «Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, «Камалак» болалар ташкилоти бўйича ўринбосар лавозими тугатилди. Бу лавозимда Мурод Зуфаров фаолият юритаётган эди.
Кадрлар бўйича ўринбосар Ўткир Шукуров Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ундан олдинги биринчи ўринбосар Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter