Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

YouTubeда «тез фильмлар» «жанри» пайдо бўлди: муаллифлари қамоққа олинди

YouTubeда «тез фильмлар» «жанри» пайдо бўлди: муаллифлари қамоққа олинди

Фото: «Ferra»

«Ferra» ёзишича, 10 дақиқалик фильмга қайта овоз бериб, YouTube видеохостингида жойлаштирган фойдаланувчилар ҳибсга олинган. Улар муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айбланяпти.

YouTube видеохостингида фильмларни тўлиқ жойлаштириш мумкин эмас — акс ҳолда судда жавоб беришга тўғри келади. Бундан кўплар яхши хабардор, бироқ фильмлардан парчаларни монтаж қилиб, янги фильм «яратиш» учун ҳам жазо борлигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Ўтган ой Японияда шундай «тез фильм»ни YouTube да жойлаштирган уч нафар «кино устаси» ҳибсга олинганди. «Тез фильмлар» деб таснифланаётган роликларда фильмларнинг асосий сюжети атиги бир неча дақиқада очиб берилади. Қўлга олинганларни муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни бузишда айблашяпти. Япон полицияси яқинда яна икки нафар шахсни қўлга олди, улар роликларга овоз берганликда гумон қилинмоқда.

Япония кинокомпаниялари 10 дақиқалик «тез фильмлар» кўпайиб кетаётганидан қаттиқ ташвишда: уларни томоша қилганлар асил киноасарларни кўрмай қўйишяпти.

Қўлга олинганлар, қолаверса, бу фильмлар ортидан даромад олишда ҳам айбланяпти. Кино ўғрилари фильмларни «зичлаштиришгани» етмагандек, уларга қайта овоз бериб ҳам чиқишган. «Тез фильм»га овоз берганлар ҳам судда жавоб бериши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг