Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёввойи ҳайвонлар кўзгуда аксини кўрса нима қилади? (видео)

Ёввойи ҳайвонлар кўзгуда аксини кўрса нима қилади? (видео)

Скриншот

Зоологлар Амазониянинг «Madre de Dios» тропик ўрмонида ўрнатган улкан кўзгу ёввойи ҳайвонлар ва қушларнинг эътиборидан четда қолмади. Бу жараён қандай кечаётганини аниқлаш учун кўзгу атрофига камералар ўрнатилди ва бир неча ойга қолдирилди.

Яширин камералар кўрсатишича, ўз аксини кўрган жониворларда реакция ҳар хил кечади.

Масалан, «рақиблар»ни кўрган ёввойи чўчқалар қочиб қолишди, аксинча, бир қуш чақирилмаган меҳмоннинг адабини бериб қўйишга уринди. Якка юрган оцелот жуда эҳтиёткор экан, кутилмаган учрашувдан ўзини олиб қочди. Фақат пума ва ягуаргина бу ерда ким аслида кимлигини кўзгудаги аксига исботлашга уринган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг