Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчиси бор, аммо ўқувчиси йўқ

Ёзувчиси бор, аммо ўқувчиси йўқ

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги «Ғарб маданияти» қўлёзмалар кутубхонасида 70 мингдан зиёд қўлёзма сақланади. Лекин улар орасидаги битта ёзувни бугунгача ҳеч ким ўқий олмаяпти. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Кутубхоначи Чандра Моран 1869 йили қўлёзмалар мундарижасига киритилган бу ёзув ҳақида: «Палма япроғига ёзилган бу ёзувни ҳеч ким шу пайтгача ўқий олмаяпти», — деганди.

Кутубхонада аксарияти санскритча ва тамилча ёзувдаги 50180 та палма япроғи битиги, 22134 та қоғоз битик ва 26556 та қўлланма бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг