Юқори тезликдаги «Aфросиёб» Чинозда тўхтаб қолди
1 январ куни «Бухоро – Тошкент» йўналишидаги «Aфросиёб» юқори тезликда ҳаркатланувчи поезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди.
Натижада Тошкентдан захира «Aфросиёб» электрпоезди жўнатилди ва ушбу поезд йўловчиларни пойтахтга олиб келган.
Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter