Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда

Фото: «Uz.sputniknews.ru»

2021 йил 4 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101436 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 6нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 24 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 37 нафари Тошкент вилоятида, 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 21, Жиззах вилоятида 5, Навоий вилоятида 4, Наманган вилоятида 1, Самарқанд вилоятида 35, Сурхондарё вилоятида 1, Фарғона вилоятида 4, Тошкент вилоятида 219, Тошкент шаҳрида 150 бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97517 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 696 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3223 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг