Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский урушни тугатиш режаси ҳақида гапирди

Зеленский урушни тугатиш режаси ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россия билан урушни тугатиш режаси борлигини, у буни АҚШ президентлигига Демократик ва Республикачилар партияларидан номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трампга етказишини айтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми бу режанинг бандларидан биридир. Бу ҳақда у "Украина 2024: Мустақиллик форуми" доирасидаги матбуот анжуманида айтди.

Шунингдек, Зеленскийдан Қатарда Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича музокаралар Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми туфайли ҳақиқатдан ҳам барбод бўлган-бўлмагани ҳақида сўралган.

Август ойи бошида WashingtonPost газетаси Украина ва Россия урушаётган томонларнинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича муҳим келишувга эришиш учун Қатарга делегациялар юбориши кераклиги ҳақида хабар берган эди. Зеленский музокаралар онлайн тарзда ўтганини айтди.

Украина президентининг сўзларига кўра, операция тинчлик формуласининг ҳеч бир банди билан боғлиқ эмас, балки Тинчлик саммити билан боғлиқ, чунки бу «Украина ғалабаси режасининг нуқталаридан бири».

«Энергетика жуда муҳим, аммо урушни тугатиш ундан ҳам муҳим. Курск операцияси бу жараённинг босқичларидан биридир», — деди президент.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, режа дипломатик ва иқтисодий жабҳада қўшимча қадамлар, жумладан, Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурловчи кучли пакетни ҳам ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг