Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади
24 декабрь куни бўлиб ўтган телефон мулоқотида Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни бирлаштириш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида қайд этди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий Иқтисодий кооперация йилида биргаликда амалга оширилган ишлар унумли бўлгани мамнуният билан қайд этилди.
Барча даражада самарали мулоқотлар ва алмашинувлар давом этмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш жадал суръатларда ўсиб бормоқда, «йўл харитаси» асосидаги 20 та устувор йўналишдаги лойиҳалар фаол паллага кирган.
Тадбирларга бой маданий-гуманитар алмашинувлар дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter