Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» Афғонистонда кўкнори етиштиришни тақиқлади

«Толибон» Афғонистонда кўкнори етиштиришни тақиқлади

«Толибон» бутун Афғонистон бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлади.

Бундай фармон «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан чиқарилган. Ҳужжатда барча турдаги гиёҳвандлик воситалари ва алкоголли маҳсулотлардан фойдаланиш, ташиш, экспорт ва импорт қилишни тақиқлаш ҳам назарда тутилган.

Тақиқни бузганлар шариат қонунлари асосида жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг жаҳонда опий ишлаб чиқаришдаги улуши 80 фоизга яқинлашмоқда. 2021 йил ноябрида, Толибон ҳокимият тепасига келганида, БМТ Афғонистонда опий ишлаб чиқариш 8 фоизга ошганини маълум қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ўтган йили опий ишлаб чиқаришдан олинган фойда  1,8 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларгача етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг