Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди.

Уни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг